“Самарқанд шаҳар сув таъминоти” МЧЖ да амалиёт дарслари
2019 йил 11.07.2019даги ПҚ-4391-сонли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 9 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон қарорлари ижросини таъминлаш максадида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарда талабалар амалиётини ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш,
олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси доценти М.Абдуқодирова, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ раҳбари М.Аббасханов ҳамда етакчи илмий ходим Ж.Дурходжаевлар билан биргаликда «Гидромелиорация» факультети 5450700 - Сув таъминоти муҳандислик тизимлари таълим йўналиши 3 босқич 306-гурух талабалари билан 2021 йил 3 апрел куни
“Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар сув таъминоти” МЧЖ тасаруфидаги “Чўпон ота сув олиш иншооти” ҳамда “ЗОС оқова сувларни тозалаш иншооти” да кўчма дарс ташкил қилиниб, талабаларга ёпиқ усулда сув олиш иншоотлари ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини теҳнологиялари ҳамда уларни эксплуатация қилиш борасида илмий-амалий билимлар берилди. Корхона рахбари ва тажрибали мутахассислари талабаларни қизиктирган барча саволларга жавоблар бердилар.
ТИҚХММИ матибуот хизмати