Construction Mechanics, Hydraulics and Water Resources Engineering (CONMECHYDRO-2021)” номли халқаро илмий конференция

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида жорий йил 1-2 апрел кунлари дунёнинг энг кучли 400 та олий ўқув юртлари таркибидаги Буюк Пётр номидаги Санкт Петербург политехника университети ҳамда Тошкент давлат транспорт университети, Қарши иқтисодиёт ва муҳандислик институти, Козоқ-Немис университети ва “Гидропроект” АЖ ҳамкорлигида “Қурилиш механикаси, гидравлика ва сув ресурслари муҳандислиги - Construction Mechanics, Hydraulics and Water Resources Engineering (CONMECHYDRO-2021)” номли халқаро илмий конференция фаолият юритди.

Конференцияда АҚШ, Франция, Япония, Венгрия, Германия, Канада, Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяда экология гидроэнергетика, иншоотлар гидравликаси, қурилиш материаллари ва конструкциялари, гидротехника қурилиши, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари, материалшунослик, интеллектуал транспорт тизимлари ва транспорт логистикаси соҳаларида фаолият юритаётган етук олимлар, докторантлар ва ёш илмий тадқиқотчилар мақолалари билан қуйидаги шўъбаларда фаол иштирок этишди:

1. Экология, гидроэнергетика ва физик жараёнларни моделлаштириш (Ecology, hydropower and modeling of physical processes).

2. Йўл қурилиши, қурилиш материаллари ва конструкциялари (Road construction, building structures and materials).

3. Иншоотлар гидравликаси, гидротехника ва мелиорация қурилиши (Hydraulics of structures, hydraulic engineering and land reclamation construction).

4. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари (Mechanization, electrification of agriculture and renewable energy sources).

5. Муҳандислик материалшунослиги, интеллектуал транспорт тизимлари ва транспорт логистикаси (Engineering materials science, intelligent transport systems and transport logistics).

Конференцияда маъруза қилинган 420 та мақоладан 146 таси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти олимлари ва илмий тадқиқотчилари томонидан юборилган.

ТИҚХММИ матбуот хизмати