Ёшларимиз-келажак бунёдкори
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилиб, бутун ишончимиз ва асосий суянчимиз бўлган ёшлар тақдири ва келажаги доимий давлатимиз эътиборида бўлиб келмоқда. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Касбий таълим:
ҚХЭА йўналиши 4 курс 04 гуруҳ талабаси Миразамов Дилмурод Атҳам ўғли Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими- 2021” Халқаро танловида “Касбий таълим ва махсус фанларни ўқитиш методикаси” йўналишида биринчи ўринни олиб, олтин медал билан тақдирланди. Миразамов Дилмурод ўқиши давомида “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси мудири, профессор Исмаилова Зуҳра Карабаевна раҳбарлиги остида 30 дан ортиқ халқаро ва республика миқёсидаги конференсияларда фаол иштирок этди.
Жонкуяр ёшларимиздан яна бири “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Орифжон Ҳабибуллаев “Бир замин-бир мақсад” 3-онлайн форум доирасида ташкил этилган “Энг креатив сурат” номли танловида фаол иштикок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Бир сўз билан айтганда, юртимизнинг ёрқин келажаги ва халқимизнинг умиду ишончи қора кўзларимизга боғлиқ. Ўз навбатида, келажагимиз эгалари ҳам яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда, мукаммал билим олиш ва касб-ҳунар эгаллаш, шунингдек, халқимизнинг орзу-истакларини амалий ишлар билан рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилишлари лозим. Келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш азиз ёшларни ушбу эзгу йўлда юксак мақсад ва марраларга эриш йўлида улкан зафалар тилаб қоламиз.
ТИҚХММИ матбуоти хизмати