Маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги
Ҳар бир миллат ўз истиқболини камолга этаётган ёшлари тимсолида кўради. Шу боис мамлакатимизда истиқлол йилларида навқирон авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, уларни турли зарарли таъсирлардан асраш, пировардида баркамол инсон сифатида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бу борада давлат идоралари билан бирга, жамоат ташкилотлари, хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, унинг ҳудудий тузилмалари, юртимизда мавжуд 10 мингга яқин фуқаролар йиғинларининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Президентимизнинг «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», — дея таъкидлаган нутқларига асосланиб, бугун Ер ресурсларини бошқариш факултет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Ешова, “Давлат кадастрлар”кафедраси мудири Қ.Рахмонов, ҳамда декан муовини В.Ахмадалиевлар М.Улуғбек туманидаги “Асака” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалланинг ўз шахсий кутубхонасида ёшларни ёшини инобатга олган ҳолда ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларини совға қилишди. Ёшларимиз маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозиргидек мураккаб шароитда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт бўлган хуружлар, уларнинг онги ҳамда қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани ҳар биримиздан янада ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этмоқда. Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари, айниқса, ёшлар таълим-тарбиясига масъул вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар, ота-оналар, маҳаллалар фаоллари, қўни-қўшни, таълим муассасалари ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда жамоатчилик зиммасига катта масъулият юклайди. Зеро, эртамиз эгаларини юртпарвар, инсонпарвар, юксак маънавиятли, улуғ аждодларимизга муносиб ворислар қилиб вояга этказиш бугунги кунда муҳимдир.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Дарҳақиқат, ёш авлод вакилларининг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли “Асака маҳалла”си билан ёз ойлада ёшларни бўш вақтларни мазмунли ўтказиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар асасида “Футболимиз келажаги”, “Маҳалламиз паҳлавонлари”, “Биз — ақл-идрокли оилалармиз”, мусобақалар ўтказиш режалаштирилиб олинди.
.
ЕPБ факултети Ёшлар билан ишлаш бо'йича декан муовини Ҳуррият Эшова аҳбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати