“Илм – ақл булоғи”

Жорий йилнинг 4 июнь куни ГМ, КСХЭТ факультети 1 курс талаба қизлари билан институт психологи М. Мухамедова “Ички сезгингиз қай даражада ривожланган?” мавзуида давра суҳбати ўтказди. Тадбир талабаларда ички сезги қобилиятини ошириш мақсадида ташкил этилди. Иштирокчиларга ички сезги нима, уни қандай сезиш мумкин, қандай ривожлантириш мумкинлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.Тадбир давомида иштирокчиларга қуйидаги маълумот ва маслаҳатлар берилди: “Одамнинг ички сезгиси, аниқроғи, қайсидир воқеа-ҳодисани олдиндан пайқай билиши кўп ҳолларда унга ёрдам бериши мумкин. Тасаввур қилинг, фалокатни сал аввал қалбан ҳис этдингиз-у, олдини олиш ҳаракатига тушдингиз. Хуллас, бу қобилият ҳар биримиз учун жуда зарур.  Ҳамма ҳам ўткир ички сезги билан туғилмайди, аммо уни ривожлантириш имкони бор. Бу олимлар ва психологлар томонидан тасдиқланган.

Кўпчилик ўткир ички ҳис, ғайриоддий қобилият эгаси бўлишни, воқеа-ҳодисаларни бошқалардан кўра олдинроқ сезишни истайди. Ва, бундай имконият ҳаммада бор! Инсоннинг фикрлаши ва ақли учун чап ярим шари, ўзгачалиги ва илҳомланиши учун ўнг ярим шари жавоб беради. Агар ички сезгингизни такомиллаштиришни хоҳласангиз, айнан ўнг ярим шарни ривожлантиришингиз лозим.”

Тадбир давомида иштирокчилардан  “Ички сезгингиз қандай?” мавзусида сўровнома олиб, натижаси таҳлил қилинди.  Тадбирда ички сезгини ва ўнг ярим шарни ривожлантириш усуллари ҳақида сўз юритилди ва маслаҳатлар берилди. Кўп иштирокчиларнинг фикрича улар шу вақтгача интуиция нима экани ҳақида маълумотга эга бўлишмаган экан. Ушбу тадбирдан улар ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумот олишганидан мамнун эканликларини айтиб ўтишди. Тадбирда 4 – ТТЖ тарбиячи педагоги Н. Исақулова ҳам фаол иштирок этди ва иштирокчиларга ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда интуиция ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.  Тадбир қизғин тарзда ўз якунига етди.

 

 

 

 

Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати