Қарши туманида янги ташкил этилган академик лицей 

Қарши туманидаги Қовчин қфй.да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейида билимлар куни бўлиб ўтди. Унда Қарши туман ҳокимлиги, прокуратура, “Нуронийлар” жамғармаси туман бўлими, Республика МММ туман бўлинмаси ҳамда ота-оналар иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради. Сўз олганлар бугунги кунда ўқувчи ёшлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, ундан унумли фойдаланишлари, бугунги кун ёшларимиз фикр - эътиборини кўпроқ китоб ўқишга қаратишлари лозимлиги таъкидланди.  

Бу ерда 156 нафар ўқувчи қабул қилиниб, бугунги кунда 18 нафар малакали ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Айтиш жоизки, ўқитувчилар мазкур даргоҳга танлов асосида ишга қабул қилинган.

Тадбир давомида мазкур даргоҳда қабул қилинган спортчи ўқувчи ёшларнинг чиқишлари ҳам намойиш этилди. Тадбир сўнгида туман ҳокими Ғайрат Бегалиев талабалик гувоҳномасини ҳам тақдим этди. 

Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди. Туман ҳокими биринчи қабул қилинган ўқувчи ёшлар билан дилдан суҳбат олиб борди. 

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Отабек Усмонов ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов