МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИ
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни институтимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН” шиори остида мустақиллик дарслари бўлиб ўтди.
Ана шулардан бири “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида ҳам кенг миқёсда ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Сангинов Саидрасул ҳамда факультетнинг профессор ўқитувчилари иштирок иштирок этишди.
Тадбир кўтаринки руҳда самимий савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ва янги ўқув йили билан талабаларни муборакбод этишди. Ҳозирги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар амалга оширилаётган ислоҳотлардан сўз очишди. Ушбу яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўқиш, изланиш меҳнат ва яна меҳнат қилиш кераклигини бу эса инсонни улуғлашини таъкидлаб ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда ўз вақтларини аямасдан ташриф буюрган меҳмонларга ҳамда институтимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Келажакда бундай тадбирлар талабаларнинг онгу шуурида келажак ҳаёт йўлида муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.
“Э ва М” кафедраси ассистенти Ботиров Аброр ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов