Ахборот-ресурс маркази – талабалар учун билим маскани

2021-2022 ўқув йилида талабалар сафига қабул қилинган “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултетининг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши 1-курс 104 ва 105 гурух талабалари, гурух мураббийлари “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти А.Табаев ҳамда катта ўқитувчи М.Рахматалиевлар бошчилигида институтнинг Ахборот-ресурс марказига ташриф буюрдилар. Ахборот-ресурс маркази ходимаси томонидан марказ фаолияти ҳақида, унда талаба-ёшларга яратилган улкан шароитлар ҳамда талабаларларнинг хуқуқ, мажбуриятлари, фойдаланиш ва аъзо бўлиш қоидалари билан талаба-ёшларларни батафсил таништириб ўтдилар. Ташриф сўнггида талаба-ёшлар Ахборот-ресурс марказига аъзо бўлдилар. Мазкур ташриф ёшлар учун замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар билан уларни яқиндан таништириш ҳамда келажакда ўз касбига ҳурмат ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топишларида хизмат қилади.

 

“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси М.Рахматалиев маълумоти