Сув сарфини ўлчаш

2019 йил 4 ноябрь куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш Муҳандислари Институти 5А450502 - “ГМТФ” мутахассислиги 2-курс 16-гуруҳ магистрантлари И.Н.Турсунов, А.Ж.Эркинов, Д.К.Ғуломов, Ж.Нарзиевлар “Амалий гидрометрия” фанидан назарий билимларини амалиёт билан боғлаш мақсадида, фан ўқитувчиси “ГМТФ” кафедрасининг доценти Б.Т.Аманов томонидан ташкил этилган кўчма дарсда иштирок этиб, “Қорасув” каналини вертушка “ГР-21м” қурилмаси ёрдамида сув сарфини ўлчаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ушбу жараёнга ИСМИТИ катта илмий ходими И.Ю.Ибрагимов таклиф этилиб, амалий кўникмалар олинди.

“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси доценти Баходир Аманов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов