Ташаббусга хос ташкилотчилик

   Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шу қаторда “Гидромелиорация” факультетида 1 курс талаба-ёшлари ўртасида “Соғлом танда - соғ ақл” шиори остида ШАХМАТ ВА ШАШКА мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада факультетимизнинг иқтидорли, спортга иштиёқи баланд бўлган талаба-ёшлар  фаол иштирок этди.  Якунда шашка бўйича  1-ўрин: Ўлмасов Худойбердига - 110-гуруҳ, 2-ўрин: Абдуғаффоров Искандарга - 112-гуруҳ ва 3-ўрин:  Муродалиев Асқарга - 109-гуруҳ насиб этди. Шунингдек, шахмат бўйича 1-ўринни Тожимуродов Фаҳриддин 101-гуруҳ, 2-ўринни Ибрагимов Икромжон 103-гуруҳ ва 3-ўринни Абдуллаев Ҳамиджон 112-гуруҳ эгаллади. Ушбу спорт тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънавий етук қилиб тарбиялашдан иборатдир.

 

ТИҚХММИ  матбуот  хизмати