Бахт қомуси
“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан Конституция ўтказиш ойлигида “Конституция - бахтимиз қомуси” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги “Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси” бошлиғи т.ф.д полковник Ахмедов Олимжон Турсунбоевич ва ҚСХЭТ факультети декани А.Ж.Исақов, “ЭТваЭЖФ” кафедраси мудири А.С.Бердишев ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.Н. Ботировлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан т.ф.д полковник Ахмедов Олимжон Турсунбоевич талабаларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган, энг аввало, Конституция Ўзбекистоннинг озодлигининг шаҳодати сифатида қадрли эканлиги. Бу йил асосий қомусимиз қабул қилинганига 28 йил тўлди. Конституция лотинча сўз бўлиб “ўрнатаман”, “белгилаб қўяман” –деган мазмунни ифода этади. Бу қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилганлигини таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати