Конституция – бахт қомуси

  Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг бошқарув шакли, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари, шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб беради. Бу йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 28 йил тўлади. “Гидромелиорация” факультетининг 4-талабалар турар жойида талаба-ёшларга  “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда факультетнинг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедра мудири А.Арифжонов, “Гидрология ва гидрогеология”кафедраси доценти Ф. Гаппаров ва “Экология ва сув ресурсланини бошқариш” кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди Х.Назаров  ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Шу билан бирга, Конституцияда халқимизни, айниқса, ёшларни миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни бой маданий ва маънавий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш билан боғлиқ масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлашга мажбурлиги тўғрисидаги меъёр шу юрт фуқароларининг асосий бурчларидан бири сифатида белгиланган. Давра суҳбати якунида ёшларимиз билан бўлаётган учрашувларда Конституциямиздаги нормаларни кенг тушунтиришлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

 

ТИҚХММИ   матбуот хизмати