Ҳамкорлик-ривожланиш омили
2020 йил 05 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети Б-ўқув биноси “Турон банк” ўқув хонасида факультет декани Р.Хакимов раислигида факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари учун Турон банк АТБ “Банк рискларини бошқарув депортаменти” директори ўринбосари Эшниёзов Отабек Баходирович иштирокида Ўзбекистонда банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Банк рисклари, Банк рискларининг турлари, истиқболли лойиҳалар самарадорлиги ҳамда Банк тизимида фаолият олиб бораётган олий маълумотли мутахассисларга қўйиладиган талаблар хусусида маъруза бўлиб ўтди. Учрашувда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар томонидан Банк тизими бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар олинди. Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати