Янги бизнесга ўзгача назар

2019 йил 5 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Бош иш ўринлари” ярмаркаси”га "Гидромелиорация факультети Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналишининг 406 гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессор в.б. Б.Матякубов ва стажёр-ўқитувчи М.Пулатовалар билан биргаликда  ташриф қилишди.

Талабалар ярмаркага ташриф чоғида “Узбекэкспертиза” акциядорлик жамияти, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” корхонаси, “Сувсоз” давлат унитар корхонаси, “Гидропроект” илмий тадқиқот институти  ва бошқа бир қатор ташкилотлардаги бўш иш ўринлари билан яқиндан танишишга мушарраф бўлишди. Ташкил қилинган ярмаркадан талабалар ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Жумладан ташкилотларга мутахасис сифатида боришда асосий тамойиллар хамда мутахассисга қўйиладиган талаб ва вазифалар тўғрисида мълумотлар олишди.

Ташриф чоғида талабалар корхоналарни жойлашган манзилларини хамда корхона постерларини олишди ва келажакда ўзлари ишлашни хоҳлайдиган ташкилотни аниқлаб мурожаат қилишларини билдиришди. Шу билан бир қаторда ташкилотлардан келган мутахассислар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлишди. Шуни хам таъкидлаш керакки, “Микрокредитбанк” мутахассислари томонидан  “СМС Банкинг” тизими, “Хорижий кредит линиялари”, “Истеъмол кредитлари” ва “Кичик бизнес” ишлари учун микрокредит олиш бўйича тўлиқ тушунча бериб ўтганлари тақсинга лойиқ. “Turkiston Bank” ташкилоти мутахассиси, ўз мижозларига кенг кўламда кўрсатилаётган банк хизматлари хамда юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунчалар берди.

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов