Талаба-қизлар ва аёл профессор-ўқитувчилар билан институт ички ахлоқ-одоб, тартиб-қоидалари бўйича давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабр 87-06-1148 сонли хатига асосланган ҳолда институтимизнинг барча факультетлари талаба-қизлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида “ДАВРА СУҲБАТИ”  ўтказиш режалаштирилди. Суҳбат жараёнида барча олий таълим муассасалари талаба-қизлар, шу билан бирга профессор-ўқитувчиларни ички тартиб – интизом, ахлоқ-одоб қоидаларга амал қилиш масалалари, талаба-қизлар ўртасида “Бувижоним кийган кийимлари”, “Миллий урф-одат-ларимизга хос кийимлар” ва таълим муассасаларида кийиниш маданияти каби масалаларга эътибор қаратишга хос фикрларни ўртага ташлаш масалалари ва тарбиявий тадбирлар ўтказиб боришга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” ва “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таьминоти” факультетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича факультет раислари билан ҳамкорликда талаба-қизлар ва аёл профессор-ўқитувчилар билан  суҳбат ташкил этилди.  Суҳбатни бошлашдан аввал факультетларни ҳозирдаги бошқарув фаолиятини раҳбарлари билан т.ф.н. ,доцент Холиқова Наргиза Абдувалиевна таништириб ўтди. Таништириш билан бир қаторда  кийиниш маданияти ва талаба-қизларимизга хос  бўлган таълим муассасалари мажбуриятлари, хуқуқ ва бурчлари ҳақида тақдимот шаклида маърузалари билан тушунтириб фикр юритилди.

Суҳбат жараёнида институт Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаш раиси З.Исмаилова бугунги кундаги барча аёлларга берилаётган имкониятлар, айниқса талаба-қизларимизга Президен-тимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликлар ва институтимиз раҳбарияти томонидан яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб бевосита институтимиздаги улар учун яратилган бир қанча масалалар устида тўхтаб ўтдилар. Яъни, маданият саройидаги қизларимиз учун ташкил этилган тўгараклар, тадқиқот ишлари билан шуғулланишни хоҳловчилар учун “Ёш олима аёллар” клуби фаолияти, “Талаба қизлар учун “Қизларжон клуби” фаолияти, ТТЖ даги Тикиш цехи фаолияти, талаба-қизларимизнинг талаб ва таклифларини эътиборга олиш ва улар асосида тадбирлар ташкил этиб бориш, шароитлар масалаларими ва бошқалар учун “Қизлар форуми” гуруҳини ташкил этилганлиги ҳақида фикр юритилди. Бугунги суҳбат жараёнида "Профессионал таълим ва жисмоний маданият" кафедраси катта ўқитувчиси М. Норкобилов ҳам таклиф этилган бўлиб, улар томонидан энг асосийлардан бири “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабатини эътиборга олган ҳолда талаба қизлар ва аёл профессор ўқитувчилар учун алоҳида институт спорт мажмуаси қошида TIQXMMI  “FITNESS” тўгараги ташкил этилганлиги ҳақида барча йиғилган талаба қизлар ва профессор ўқитувчиларга таништириб яна бир бор эслатиб ўтди.  

Бу эса барчани хурсанд қилди. Улар учун шароитларни яратиш ва барча таклифларни инобатга олиш масаласи ҳам мана шу суҳбат жараёнида ҳал этиб кетилди. З. Исмаилова айнан мана шундай шароитларни яратиб бизнинг фаолиятимизга: ўқишга, ўқишдан ташқари тарбиявий ишларга ва жамоатчиликдаги тўгаракларга қатнашган ҳолда биз раҳбариятимизга фақатгина ўзимизни чиройли кийинишимиз, муомала маданиятимиз, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишимиз ва шу билан бирга аъло ўқишимиз ва салоҳиятли педагог бўлишимиз билан жавоб беришимиз лозим деган ташаббус билан чиқди. Тадбир сўнгида савол жавоблар бўлиб барча талабалар томонидан берилган саволларга жавоблар тўлиқ берилди ва уларни таклифларини инобатга олиш масаласи ҳам  қўйилди.  Мана шундай  очиқ суҳбатлар бизни талаба-қизларимизга яқинлаштиради ва уларга ўз фарзандларимиздек  муносабатда бўлишга чорлаб қолади деган умиддамиз.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати