5+1 бўйича дарс машғулотлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотларини олиб бориш ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида “Гидромелиорация" факультетининг 5450700-Сув таъминоти муҳандислик тизимлари таълим йўналиши 3 курс 306-гуруҳ талабаларини, 2021 йилнинг 6 феврал куни “Е ва СРБ” кафедраси доценти М.Абдуқодирова  “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ раҳбари М. Аббосхонов ҳамда етакчи илмий ходими Ж. Дурхаджаевлар  билан биргаликда “Ичимлик сув таъминоти  тизимларини эксплуатация” фанларидан “Сув олиш иншоотлари ва уларни ишини ташкил қилиш” мавзусида дарс машғулотларини олиб боришди. Талабалар учун бу дарс машғулотлари жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди ҳамда келажакда корхона раҳбари М.Аббосхонов каби соҳани етук мутахассиси бўлиб етишишни ўзларига мақсад қилиб олишди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларга корхона рахбари М.Аббосхонов ва етакчи илмий ходими Ж.Дурхаджаевлардан етарлича жавоблар олишди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати