5+1 бўйича дарс машғулотлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотларини олиб бориш ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг 5430200-Қишлоқ хўжалигида электрлаштириш ва атоматлаштириш таълим йўналиши 3 курс 303(р)-гуруҳ талабаларини, 2020 йилнинг 5 март куни “ЭТваЭЖФ” кафедраси доценти Т.Байзаков “BMKB-Agromash” АJ корхонаси етакчи илмий ходими т.ф.д. профессор А.Мухаммадиев билан биргаликда “Электр ёритиш ва нурлатиш” фанларидан “Оптик нурларни ўлчаш” мавзусида дарс машғулотларини олиб боришди. Талабалар учун бу дарс машғулотлари жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди ҳамда келажакда профессор А.Мухаммадиев каби инсон бўлишга қизиқиб янада кўпрок ўқиш кераклигини ўзларига мақсад қилиб олишди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларга профессор А.Мухаммадиевдан етарлича жавоблар олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати