Ғолибалик муборак!
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор ўзгача танлов-фестивал, ўзбекона қадриятлари билан ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2-февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ -5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун етарлича шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 5 - март куни Тошкент шаҳар Ёшлар марказида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” кунига бағишланган “Буюк буюкликда сенинг тенгинг йўқ, оламнинг бахтисан, тожисан аёл!” мавзусидаги байрам дастури давомида олий таълим муассасаларининг талаба-қизлари ўртасида “Ёшлик маликаси” кўрик-танлови ўтказилди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли хил соҳаларда иқтидор ва қобилятларини рўёбга чиқариш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай ишларнинг давоми сифатида ўтказилган "Ёшлар маликаси" кўрик-танловининг финал босқичи ҳам якунланди. Танлов доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини мезанизациялаш муҳандислари институтининг 1-босқич талабаси, талабчан, билимли Абдумаликова Мухлиса ҳам иштирок этиб, олий та'лим даргоҳимизда талабаларга, хусусан хотин-қизларга яратиб берилаётган имкониятларни, олган билим ва кўникмалари асосида намойиш этди ва 4 та шарт бўйича танлов сўнгида 3-ўрин соҳибаси бўлди. Мухлисахон каби иқтидорли талабаларимиз ютуғлари бардавом бўлсин! Тадбир ташкилотчилари институт раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати