Ёш олимларга кучли мотивация

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги топшириқларини бажариш мақсадида, шу йилнинг 5 – март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Scopus” халқаро илмий маълумотлар базасининг 2020 йил якунларига асосланиб математика, биология, кимё ва геология фанлари бўйича бир нафардан энг юқори Хирш индексига эришган 40 ёшгача бўлган ёш олимлар 100 млн. сўм миқдоридаги бир марталик пул маблағлари билан мукофотланишди.

Ушбу тадбирда Хирш индекси энг юқори бўлган 6 нафар ёш олим жами 400 млн. сўмлик мукофотни қўлга киритдилар. Тақдирланган ёш олимлар орасида кимё ва геология соҳасида эришган ютуқлари учун институтимизнинг 3 нафар олими ҳам борлиги илм соҳасидаги яна бир улкан ютуқ ҳисобланади.

Эътиборли жиҳати, ушбу тадбирда кимё йўналиши бўйича институтимизнинг ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси профессори О.Турсунов (H-индекс — 14) 100 млн. сўм маблағ билан тақдирланди. Бундан ташқари кафедра ёш олими Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси кенгашининг қарорига кўра, Ёшлар академиясига аъзолик сертификати ҳам тақдим этилди.

Мазкур ютуқлар институтимизда илмий фаолият олиб бораётган ёш олимларга ўрнак бўлиши ва уларнинг кейинги илмий фаолиятларининг ривожланишида кучли мотивация бўлиб хизмат қилиши аниқ.

 

 

ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси таянч докторанти Н.Абдуғаниев ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати