Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида ҳам хотин-қизларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни олий таълимга янада кўпроқ қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас. Шу муносабат билан 2021 йил 27 август куни «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» факультети хотин-қизлари кенгаши раиси Н.А. Ҳолиқова “Умумтехник фанлар” кафедраси ассистенти Г.Н. Ибрагимова билан Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илlмий тадқиқот” институтида тадбир ташкил қилиб, жамиятда аёлларнинг ўрни ва роли, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан президентимизнинг олиб борган ислоҳoтлари ва бажарган вазифалари билан таништириб ўтди ва институт ходимларига керакли маълумотлар етказилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати