Тиббиёт ходимлари билан ҳамкорлик
Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида 2019 йил 4 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентинииг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4440-сонли Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қашқадарё вилоят бўлинмаси, вилоят она ва бола скрининг маркази тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир талабалар билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов олиб борди. Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.М.Муқимов, ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Р.Убайдуллаев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети декани У.И.Қодиров, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Б.Б.Рўзиқулов, 15 нафар академик гуруҳ мураббийлари ҳамда 258 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбирга Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қашқадарё вилояти бўлинмаси бўлим мудиралари Г.Бердимуродова, С.Рустамова, Вилоят она ва бола скрининг маркази врачи Н.Икромовалар таклиф этилди. Тадбирни филиалимиз раҳбари З.М.Муқимов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда талабаларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий- генетик касалликларга чалинган болаларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашга қаратилган тиббий ҳамда ижтимоий ёрдам тизимини янада яхшилаш, уларнинг соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган ишларни амалга ошириш, эрта никоҳлар ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлашда Скрининг текширувларининг аҳамияти тўғрисида батафсил тушунтириб беришди. Талабалар томонидан берилган саволларга тадбир қатнашчилари томонидан аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда тўлақонли жавоб берилди.
Тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда кўтаринки кайфиятда ўтди. Тадбирни якуний қисмида директор ўринбосари Шавкат Убайдуллаев сўзга чиқиб тадбир меҳмонларига ва маърузачиларга филиал жамоаси номидан миннатдорлик билдирди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов