Юрт тарихини билиш - бурчдорлик       

Инсон табиатидаги бурчдорлик туйғуси мозийга қайтиб иш кўриш, тарихни ўрганиб бугун ва эртанинг режаларини белгилаш мақсадлари билан узвий боғлиқ экани аён.

2019 йил 06 ноябрь куни соат 10:00 да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети 1-курс талабалари, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари раҳбарлигида (70 нафардан ортиқ) талабалар биргаликда Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташриф буюришди. 

Экскурсия давомида талабалар Ватанимиз тарихининг энг қадимги даврларидан тортиб, ҳозирги мустақиллик йилларигача бўлган даврларда, юртимиз ҳудудларида мавжуд бўлган қадимги маданият осори-атиқалари, моддий-маънавий ёдгорликлари, давлатчилик тарихи хусусиятлари ва тараққиёт босқичлари хусусида тушунча ва тасаввурларга эга бўлишди. Ушбу ташрифлар талаба ёшларда юртимиз тарихини ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга ҳисса қўшади деб умид қиламиз.

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов