Спорт мусобақалари инсонни тетиклаштиради

Саломатлик манбаи бўлган спорт мусобақалари институтимиз профессор ўқитувчиларига бир олам хурсандчилик бахш этаётгани сир эмас. Улар талабалар учун қишки таътил пайтида ўзларининг жисмоний чиниқишларини ошириш мақсадида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақаларда иштирок этишмоқда. Дўстлик спартакиадасининг аёллар ўртасидаги волейбол спорт тури бўйича мусобақалар якунига етди.

Ғолиб жамоалар қуйидаги кўрсаткичларни намойиш этдилар. 1-ўрин ГМ факультетига насиб этган бўлса,  2-ўринни  Ректорат жамоаси, 3-ўринни ҚХМ факультети хотин-қизлари жамоалари эгаллашди. Эртага аёллар ўртасида стол-тенниси  ҳамда шахмат спорт турлари буйича беллашувлар қизғин давом этади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати