Ҳалоллик вакцинаси
Тошкент Давлат Юридик университети бошланғич ташкилоти фаоллари ташаббуси ҳамда факултетимиз таклифи билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бундай лойиҳалардан кўзланган мақсад албатта, ҳозирги ўсиб келаётган ёшлар учун бу тушунчани қанчалик зарарли эканини, келажакдаги фаолиятида бундай хатоларга йўл қўймаслик зарур эканини сингдиришдан иборатдир.
Коррупция - бу ота-онангизни чўнтагидаги пулни олиб бошқасига солиб қўйиш дегани шунинг учун бу масалага жиддий ёндашган ҳолда, ҳар биримиз Президентимиз айтганидек “Ҳалоллик вакцинаси” ишлаб чиқаришимиз керак. Айнан шу жараёнда асосий ролни бажарувчи кадрлар бўлиш даркор. Албатта, Адлия Вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бундай долзарб мавзудаги тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттиришига шуҳа йўқ.
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов