Талабалар турар жойи-иккинчи уйимиз
Жорий йилнинг 6 апрель куни 2-маърузалар залида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Қ.Чориев, “Гидротехника қурилиши” факультети декани Б.Б.Ҳасанов, декан ўринбосарлари А.И.Азимов, С.Б.Рўзиев, М.С.Бердиев, Х.Қ.Амирқулов, “Талабалар турар жойлари” директори И.Бухоров, 2-сонли ТТЖ тарбиячи-педагоги Д.Шукуралиева ҳамда ТТЖда яшаётган 146 нафар талабалар иштирокида “Талабалар турар жойи иккинчи уйимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Факультет декани Б.Б.Ҳасанов – Низомга мос ҳолда ТТЖнинг ички тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиш, яшаш тўловларини ўз вақтида бажариш, хоналарнинг ва умумий фойдаланиш жойларининг тозалигини ҳар доим сақлаш лозимлигини такидлади ва сўзни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Қ.Чориевга берди. Р.Қ.Чориев – ТТЖнинг ички-тартиб қоидаларига тўлиқ амал қилиш билан бир вақтда, дарсдан бўш вақтни мазмунли ўтказиш, маънавий-маърифий ва маданий салоҳиятни ошириш, китоб ўқиш, турли тўгаракларга қатнашиш таклифларини берди. Дарсдан кейин ишлаётган талабалар, ички-тартиб қоидаларга асосан соат 22:00 дан кечикмасдан ТТЖга етиб келишлари лозимлигини таъкидлади. Талабаларнинг саволларига проректор, декан ва ТТЖ директори асосли жавоб беришди, тадбир мазмунли тарзда ўтди.
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан
ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов aхбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати