“INNOPROM-2021”-“Innovation” келажак пойдевори
Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган «ИННОПРОМ-2021» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу халқаро саноат кўргазмасида институтимиз профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, магистрантлар ва талабалар фаол иштирок этдилар.
Кўргазмада турли ташкилот вакиллари ҳамда чет эллик меҳмонлар томонидан маърузалар, мастер-класслар ташкил қилинди. Халқаро саноат кўргазмасида энергетика соҳасидаги инновациялар, халқаро ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш, машинасозлик соҳасидаги қўшма лойиҳалар, йўналишлар бўйича ташкил этилган маҳаллий ва хорижий иштирокчиларнинг янги ишланмалари билан танишишга мушараф бўлинди.
Кўргазмада турли транспорт ва энергетика машинасозлиги, шаҳарлар учун технологиялар, металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар ишлаб чиқариш технологиялари ва бошқа бир қатор йўналишларда мутахассислардан қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати