Мактаб ва олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Ушбу ҳужжат, айниқса, мактаб ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини ри­вожлантириш, улар ўртасидаги интеграцияни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия, педагогларга бўлган ҳурмат ва эътибор тобора юксалиб бормоқда. Устоз-мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъдодли ўқувчиларни кашф этиш, уларни ўзлари қизиққан ҳамда орзу қилган касбга йўналтириш таълим соҳасининг муҳим вазифасига айланди.

 

Ер ресурсларини  бошқариш факультетига бириктирилган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Асака” маҳалласида жойлашган 18-ўрта таълим мактабга факультет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовни Ҳ.Эшова, “Давлат кадастрлари” кафедраси мудири Қ.Рахмонов ва декан муовини В.Ахмадалиевлар ташриф буюришди. факультетимиз ушбу мактабларда таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш ва сифатини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг ўз истеъдодини тўлиқ намоён этишларига ҳар томонлама кўмаклашмоқда. Ёзнинг иссиқ кунларида ўқувчи-ёшларнинг камол топиши ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларида Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббус улкан аҳамият касб этяпти. Шу боис, бириктирилган мактабда “Бешта муҳим ташаббус куни” деб номланган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича режалар тузиб олинди. 

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

 ТИҚХММИ матбуот хизмати