Магистрлик ҳимоялари муваффақиятли ўтди.

2021-йилнинг 7-июн куни “Электртехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси 5А430501-Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти мутахассислиги магистрантлари магистр академик даражасини олиш учун диссертация ҳимояларини ўтказилди.

Давлат аттестация комиссияси йиғилишини магистратура бўлими бошлиғи А.Янгиев очиб берди. Шундан сўнг давлат аттестация комиссияси магистрантларнинг барча ҳужжатлари меъёрий талаблар бўйича тайёрланганлиги ва улар диссертация ҳимоя қилишларига руҳсат берди. Барча магистрантлар диссертация ишларини муваффақиятли ҳимоя қилишди ва “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” мутахассислиги бўйича магистр академик даражаси учун тавсия этилдилар.  Биз ҳам ёш магистрантларимизнинг келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

 

ЭТ ва ЭЖФ кафедраси маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати