Гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш чораларини кўриш
2019 йил 6 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор - ўқитувчилари ва талаба - ёшлари ўртасида Тошкент шаҳар наркология шифохонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги 87 - 03 - 3051 - сонли хати асосида “Ёшлар томонидан дориларнинг наркотик модда сифатида истеъмол қилинишининг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар наркология бўлими маънавият ва маърифат бўйича бош шифокори Бабажанова Наргизхон Содиковна ёшлар томонидан дориларнинг рецепт асосида берилиши лозим бўлган ухлатувчи, қон томирларини кенгайтирувчи дорилар (Селофан, Прегабалин, Тропикамид) рецептсиз сотиб олиниб, наркотик модда сифатида истеъмол қилиниши жисмоний қарамликни юзага келтириши (эйфория), суткалик дозанинг тобора ортиб бориши ва натижада ўлимга сабаб бўлаётганлиги каби салбий ҳолатлар қайд этилаётганлиги ҳақида маълумот берди.
Институт тиббий бўлими бошлиғи Б.Эшниёзов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов