Либос мос-у хос бўлсин
Либос мос-у хос бўлсин
Либос халқнинг миллийурф –одати ва менталитетига дахлдор бўлади. Кийиниш ҳам худди шу маънода ўзига хос маданият.
2018 йилнинг 3 сентябрь куни институтимизда фаолият юритаётган хотин-қизлар жамоаси - профессор ўқитувчилар иштирокида "кийиниш маданияти" мавзуида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда профессор М. Ботирова, доц. Хожиахмедова ва катта ўқитувчилардан Р. Қодирова ва Н. Тўхтаевалар сўзга чиқишди. Улар кийиниш маданияти фақат талабаларга эмас, балки ўқитувчиларга, бир сўз билан айтганда, барча ходимларга ҳам тааллуқли эканини эътироф этишди.
Барчанинг ана шу қоидага сўзсиз риоя қилиши таъкидлаб ўтилди. Ундан ташқари ҳар қандай педагогнинг ўзи, аввало, талабаларга ўрнак бўлиши керак. Бу унинг юриш-туриши, кўриниши ва кийиниши, нутқи ва хулқи гўзаллик қонуниятларига биноан бўлиши зарур деганидир.
Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Зулфия Ҳафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов