Кўркам кўприклар замонавий тараққиёт йўлларида
Истиқлол йиллари амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида гап кетар экан, кўз олдимизда маҳобатли иморатлар, шаҳарларимизда бўй чўзган бир-биридан кўркам ва обод манзиллар гавдаланади. Шулар қаторида бунёд этилаётган муҳандислик иншоотлари ҳам таҳсинга сазовор.
“Кўприк қурилиш” трести унитар корхонаси томонидан мустақиллик йиллари улкан аҳамиятга эга кўприк қурилиш ишлари амалга оширилди.
“Гидротехника қурилиши” факультети Гидротехника қурилиши йўналиши 3 - босқич 6 - гуруҳ талабаларига “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Э.С.Тошматов “Қурилиш механикаси ва иншоотлар зилзилабардошлиги” фанидан амалиёт дарсида берилган назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида талабаларга «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида ўзига хос пухта лойиҳа ва ечимлар, кўприксозликда ишлатиладиган бетакрор анъаналар асосида қуриб битказилган ферма шаклидаги кўприкнинг тузилиши, панжара стерженларининг жойлашиши ва юк кўтариш мустаҳкамлиги бўйича кенгроқ маълумотлар бериб яқиндан таништирди. Гидротехника қурилиши йўналиши талабалари амалий таассуротга эга бўлишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов