Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

    Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш” масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали Деҳқонобод тумани 28-, 33-, 38-, 40-, 47-, 48-, 49-, 52 ва Яккабоғ туманидаги 86 - мактабларига масъул этиб белгиланди. Мактабларнинг педагогик салоҳиятини оширишга, ўқитишнинг янги методикаларини жорий этишга, ўқитувчиларнинг аниқ фанлар бўйича малакасини оширишга қаратилган “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.Филиалга бириктирилган мактабларга амалий ёрдам бериш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилди. 2020 йилнинг 5 ноябрь куни Деҳқонобод тумани 52 - мактабга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ташрифи амалга оширди. Мактаб ўқитувчиларини математика ва кимё фанидан малакасини ошириш, таълим-тарбия ва илм-фан соҳаси бўйича доимий ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати