Миллий армиямиз бизнинг фахримиз

    2020 йил 5 декабрь куни “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълими йўналишининг 1- курс 101 гурух талабалари, гуруҳ мураббийи проф.Б.Ш.Матякубов раҳбарлигида талаба-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш  мақсадида Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат жараёнида талабалар Қуролли Кучлар давлат музейининг экспонатлари билан яқиндан танишишга мувоффақ бўлишди. Талабалар саёҳат давомида Қуролли Кучлар давлат музейи 1965 йилда Марказий офицерлар уйи қошида Туркистон ҳарбий округи жанговарлик шуҳрати музейи сифатида ташкил этилганлиги хамда умумий майдони 3 минг квадрат метрдан ортиқ бўлиб, музей ҳудудидан 10 мингдан зиёд экспонатлар ўрин олганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шу билан бир қаторда хар бир экспонант билан танишиш жараёнида уларни асосий мазмун  моҳияти тўғрисида тушунчага эга бўлишди.

Музейнинг яна бир асосий иш фаолияти билан танишиш жараёнида талабалар экспозициялар (буюм-ашёлар, ҳужжатлар, жанговар мукофотлар ва қурол-яроғлар) орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган эканлигини англашди. Саёҳат қилиш вақтида талабалар музейдаги кўргазмали экспонанталар 3 та қаватда жойлаштирилганлиги ҳамда экспозициялар уч ҳарбий тарихий даврга бўлиб ёритилган эканлиги билан яқиндан танишишди. Жумладан: Биринчи давр - «Темурийлар давридаги ҳарбий санъат»га бағишланганлиги;  Иккинчи давр - фашизмга қарши кураш (1941-1945 йиллар) йилларида ўзбек халқининг қаҳрамонлигига багишланганлиги; Учинчи давр - «Мустақил Ўзбекистон ҳимоясида» деб номланганлиги  бўйича музей ходимлари томонидан талабаларга маълумотлар бериб ўтилди ва намойиш қилинди. Музей фаолияти ёшларни ватанпарварлик тарбиясини бойитишда хамда талабалар билимларини мазкур йўналишда юқори даражада бўлиши учун ҳизмат қилади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати