Миллий курашчиларимиз
Бугунги кунда талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун барча шароитлар мавжуд. Куни кеча Касаба уюшмаси федерацияси томонидан спортнинг кўплаб турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақада миллий кураш бўйича "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 1 босқич талабалари ҳам муносиб иштирок этиб, бир қанча ютуқларга эришиб қайтдилар. Биз уларга келажакдаги фаолиятларида ҳам мана шундай зафарлар тилаб қоламиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати