Мичиган университети талабалари ташрифи кутилмоқда

    Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов Мичиган университетининг Европа ва Евроосиё бўлими билан ҳамкорликда 2021 йилдан бошлаб ўзаро талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинганлигини айтди. Мичиган университетининг ер ёки сув ресурсларини бошқариш йўналишда таҳсил олаётган талабаси ТИҚХММИга 1 ойлик стажировка (internship)га келиши мумкин. Қўшимча равишда ўзбек ёки рус тилини ўрганиш ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш учун шароитлар яратилади. 2021 йилда пандемия сабабли, Мичиган университети талабасининг стажировкаси виртуал (онлайн) тарзда амалга оширилади. Европа ва Евроосиё бўлими ходими Биргитта Кохлер билан онлайн учрашувда бир йилда бир маротаба Вайзер (Weiser fellowhship) дастури орқали Мичиган университетига ТИҚХММИ профессор-ўқитувчисини 1 ойлик илмий стажировкага юбориш учун келишиб олинди. Сафар билан боғлиқ харажатлар Мичиган университети томонидан қопланади. Маълумот учун: Мичиган университети (University of Michigan) АҚШнинг етакчи университетларидан бири бўлиб, QS халқаро университетлар рейтингида 24 ўринни эгаллаган. Унда ўртача 46 000 нафар талаба таҳсил олади. Мичиган университети Илмий тадқиқот университетлар ичида АҚШда етакчи ҳисобланади.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати