Қонунлар асоси, мамлакат фаровонлиги, халқ бахт-саодатига кафолат
Жорий йилнинг 4 декабрь куни ТИҚХММИ Қарши филиалида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари ўринбосари - Л.Қамбаров, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судяси Ташев Ашурали Актамович, бўлим бошлиғи Сухроб Ёдигоров ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти оркестр ансамбл жамоаси ташриф буюришди.
Тадбир меҳмонлари Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлари белгилаб берилганлигини, амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилиниши тўғрисида сўзлаб ўтдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида оркестр жамоаси томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар барча тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати