Муқаддас қадамжоларга саёҳат

   Янги ўқув йилида “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида ўқишга кирган талабалар сони 300 нафарни ташкил қилиб, 15 та гуруҳларга бўлинди. Уларга гуруҳ мураббийлари тайинланиб, ҳар бир гуруҳ мураббий гуруҳ талабаларини институт билан таништирув дасрлари ўтилди. Биринчи курсларга инстутнинг олий талим муассасасининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисидаги тўпламлар, институтнинг тарихи тўғрисида маълумотлар тарқатилди. Мустақил дарсликлар ўтилди. Институтнинг ички тартиб қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, факультет гуруҳ мураббийлар гуруҳ талабалари билан пойтахтимиздаги барча қадамжолар зиёрат жойлари ҳамда музейларга саёхатлар уюштиришди. Ҳафта мобайнида Ботаника боғи, Ўзбекистон санъат галереяси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон тарихи музейи, Адиблар хиёбони, Ислом Каримов музейи, Тошкент сити мажмуаси, Олимпия шон-шухрат музейи, Ҳумо Арена, Темурийлар музейи, Политехника музейи, Қуролли кучлар музейи, Ислом цивилизацияси маркази, Қатағон қурбонлари музейи, Халқ амалий санъати музейи музейларига ташриф буюришдилар. Ташрифдан мақсад ёшларни ўз тарихини билиш, миллий ва умумбашарий қадриятларимизни авайлаб асраш каби инсоний меҳр-муҳаббатни қалбига мустаҳкамлашдир.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати