Шеърият соҳибқирони
ТИҚХММИ Қарши филиалида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда воҳамиздан етишиб чиққан ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, йигирмадан зиёд китоблар муаллифи, шоир, техника фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рационализатор Рустам Очилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Мусиқа” нашриёти бош муҳаррири, шоир Амир Худойбердиев, филиал профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни ТИҚХММИ Қарши филиали директор ўринбосари Ш.Убайдуллаев кириш сўзи билан очиб, ғазал мулкининг султони, буюк давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан ижодкорлар Навоий қолдирган бой мерос, унинг ёшлар маънавий камолида тутган ўрни ҳақида алоҳида гапириб, ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди. Кечада ижодга ҳавасманд талаба ёшлар ҳам фаол иштирок этишди. Улар саҳнада эл севган шоирлар шеърлари билан биргаликда ўзларининг шеърий машқларини ҳам ўқиб беришди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Матбуот котиби Фаррух Нажимов ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов