Талабалар шароити ва имконияти
Маълумингизким, институт раҳбарияти томонидан Талабалар турар жойини марказлашган ҳолда ўрганиш, мавжуд муаммоларни тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ишларига қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши белгилаб олинган эди. Бу сафар Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор бошчилигида барча факултет деканлари, декан муовинлари, бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар, ТТЖ раҳбарияти, жамоат ташкилоти вакиллари 2-талабалар турар жойи "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факултети талабалари жойлашган қисмига ташриф буюришди. Талабалар учун яратилган имкониятлар, шароитлар билан яқиндан танишиб ўтилди. Наъмунали хоналар аниқланиб эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Мавжуд бўлган имкониятларни яхшилаш бўйича факултет раҳбарияти ҳамда ТТЖ ходимларига Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор томонидан кўрсатмалар берилди. Бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари билан қизиқиб ўтилди. Ўйлаймизки, талабалар ҳам ушбу эътибордан хулоса чиқариб ижобий жавоб қайтаришади. Ушбу соҳада амалий ишлар институт раҳбарияти томонидан давом эттирилади. Факултет барча кафедра мудирлари ва ўқитувчиларининг ташрифи давомли бўлишини сўраб қоламиз. Кузатиб боринг, олдинда яна 4 та факултет ва магистратура бўлими талабаларининг шароитлари марказлашган тизимда ўрганилади.
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов