Коронавирус хавфи

Жорий йилнинг 6 феврль куни 2 - Талабалар турар жойида Тиббий бўлим бош шифокори Б. Эшниёзов ҳамшира Х. Хаитова "Коронавирус" олдини олиш чора- тадбирлари мавзусида маъруза ўқиди. Ҳозирда Хитойда тарқалган коронавирус инфекцияси дунё аҳолисини ташвишга солмоқда. Бу аслида қандай касаллик? Коронавирус инфекцияси ўткир респиратор вирусли инфекциянинг янги тури ҳисобланиб, касаллик аломатлари худди оддий шамоллашдаги каби бошланади. Яъни, иситма, йўтал, нафас олиш йўллари қисилиши каби белгилар билан бошланиб, ўлим билан тугайдиган вирус бора-бора овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимлари, шу жумладан юрак, жигар, буйрак ва кўзни ҳам ишдан чиқаради.

Бу касаллик асосан қушлар ва ҳайвонлардан инсонга юқаётгани аниқланган. Бугунги кунгача инсоният коронавируснинг олтита тури билан таниш бўлса, бу еттинчиси ҳисобланади. Вирус Хитойдаги Ухань денгиз маҳсулотлари билан савдо қилувчи бозордан тарқалгани тахмин қилинмоқда. Янги вируснинг генетик кодини таҳлил қилиб кўрган олимлар касаллик вируси 2000 йилларнинг бошларида ўнлаб мамлакатларда асосан Осиёда 900 кишининг ўлимига сабаб бўлган Sars вирусига ўхшашини тахмин қилишмоқда. Сўнгги маълумотлаарга қараганда, Хитойда тарқалган янги коронавирус инфекцияси оқибатида 80 нафардан ортиқ инсон вафот этган бўлса, касалликка чалинганлар сони эса 2400 нафардан ошган.  Тадбирда ГИМ, ГТС, К,СХЭТ факультет талабалари фаол қатнашишди.

        Тарбиячи педагог психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти

         Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов