Миллат маънавиятининг қуёши

Қумқўрғон агросаноат техникумида 2021 йил 9 февралда Буюк санъаткор – Инсон қалби ва ақлига теран таъсир ўтказа олган руҳ алломаси, ўзбек миллатининг мислсиз даҳоси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди. Маънавий–маърифий тадбирни Қумқўрғон агросаноат техникуми ЎТИБДЎ  Н. Бекқулова олиб борди ва тадбир иштирокчиларини табриклаш учун сўзни техникум директори А. Гаппаровга берди. У ҳозирги кунда маънавиятимизни асраш учун, авваламбор, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, тез ривожланаётган бугунги ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшамоғи зарурлигини таъкидлади.

    

Тадбирнинг биринчи шартида ўқувчилар томонидан айтилган бир-бирини такрорланмаган   маълумотлар, презентация(тақдимот) намойиши, томошабинларнинг завқ билан олқишларига сазовор бўлди. Тадбир давомида ўқувчилар Алишер Навоийнинг адабий-бадиий мероси ва ғазалларидан намуналар ўқиб, Навоий  асарлари асосида  саҳна кўринишлари ҳамда “Тановар ” рақсини  ижро этишди. Айниқса, тадбирнинг “Баҳр-у байт” ва савол-жавоб мавзуидаги баҳс-мунозара шарти жуда  қизғин ўтди.Навоий мероси уммондир. Уни фақат таваллуд  кунларида; маълум бир соат ва  ойлардагина ўрганиш  уммондан  бир қатрадир холос. Навоий ижодини ўрганишни ҳар дақиқа, ҳар сония  тўхтатмаслигимиз  лозим.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати