Келажагимиз ёшлар қўлида
Жорий йилнинг февраль ойида “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг “Ердан фойдаланиш” кафедраси мудири А. Бобожонов ҳамда кафедранинг профессор-ўқитувчилари Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 248 мактабга ташриф буюришди. Ўқитувчиларимиз “Бугунги кунда ёшларнинг ахборот хуружларидан ҳимоялаш” мавзуси юзасидан ўқувчилар билан очиқ мулоқот (давра суҳбати) ўтказишди. Бугунги кунда Ахборот қарама-қаршилигининг объекти сифатида ахборот таъсирига учраши натижасида хусусиятлари ўзгариши мумкин бўлган ҳар қандай тизим қаралади. Мамлакатимизнинг келгусида янада равнақ топиши, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришуви ёшларга ҳар томонлама боғлиқдир. Бу эса глобаллашув жараёнида ёшларни турли хил шакл кўринишидаги ахборот хуружлари ва ғоявий таъсирлардан ҳимоялашни талаб қилади. Бугунги кунда сиз азиз ўқувчиларда ахборот хуружлари таъсирга нисбатан иммунитетни шакллантириш, уларни давлат манфаатига йўналтиришда амалга оширилаётган ишларининг тадбиқий характери бевосита реал воқеликка нисбатан шакллантирилган дунёқараш билан боғлиқдир.
Ёшларнинг турли шаклдаги гуруҳлари биринчидан, жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, сиёсий-ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида шаклланади. Бу гуруҳларнинг шаклланиши ва ривожланишига кўпроқ ички ва ташқи ахборот муҳити сабаб бўлади. Айнан ахборот муҳитининг шаклланиши, ундаги соғлом ёки носоғлом вазият ёшлар гуруҳларининг салбий ёки ижобий характерда йўналиш олишига кескин таъсир кўрсатади. Шу сабабли мана шундай ҳамкорлик асосида ўтказилган тадбирлардан ўқувчиларимиз нимадир ўзларига олсалар ҳулосалар чиқарсалар қайсидир маънода оз бўлса ҳам биз мақсадимизга эришдик деб ўйлаймиз. Давра суҳбати қизғин савол - жабобларга, фикр-мулоҳазаларга бой йўсинда ўтди. Институтимиз ҳамда факультет тўғрисидаги тақдимот (презентация) қўйиб намойиш этилди. 30 нафар ўқувчиларга китоблар совға қилинди. Ушбу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли ва мароқли бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати