Шукроналик

Барчамизга муълумки “Sevimli” телекани мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламининг жамоатчиликка етказиш, жамиятда барқарорлик, милатлароро тотувлик, оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча кўрсатувлар ва телелойиҳаларни тайёрлаб эфирга узатиб келмоқда. Ушбу кўрсатувда “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг талабалари ҳам томошабин сифатида иштирок этишди. Кўрсатувни бу галги сони “Шукроналик” экан. Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни инъом этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.

Бу галги кўрсатувимиз қаҳрамони ҳам автоҳалокат туфайли оёқларини йўқотган қиз. Шу ҳолида ҳам оллоҳга шукрона айтиб, ўтирган жойида ҳунар ўрганиб, ўрганган ҳунарини бошқаларга ўргатиб, бир қатор шогирдлар чиқарган қизнинг матонатини кўриб талаба-ёшларимиз ажойиб таассуротлар билан қайтишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати