Таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлиги

Институт ректори Ў.П. Умурзақовнинг талабаларни мустақил таьлим кунини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида таьлимни соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар билан узвий боғлаш тўғрисидаги буйруғига асосан "Гидромелиорация" факультети биринчи босқич "Дарё ва сув омборлари гидрологияси" таълим йўналиши 109 ва 110 - гуруҳлар талабалари гуруҳ мураббийи Қ.Ш. Эшқуватов ҳамроҳлигида Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтига ташриф буюришди.

Ташриф давомида институтнинг илмий фаолияти, тарихи ва илмий тадқиқот институтида олиб борилган ишлар билан яқиндан таништирилди. Институтда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли асосий лаборатория ва ўлчов-кузатув ишларини олиб борувчи замонавий асбоб ускуналар билан танишув режа бўйича жорий йилнинг 27 апрелда амалга оширилишига ташкилот мутахассислари билан келишиб олинди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати