Гидрометрология техникумига ташриф
Бугун 2021 йилнинг 6 феврал кунида "Гидромелиорация" факультетининг "Профессионал таълим" йўналишининг 115 - гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийси доцент Мукумова Дилрабо Инатовна билан бирга, институтимиз ректори буйруғи асосида "5+1" усулида таьлимни ташкил этиш чора- тадбирларини амалга ошириш мақсадида Тошкент гидрометрология техникумига ташриф буюрдилар. Талабалар айнан ўша жойда дарсларнинг қандай ташкил этилгани, президентимиз янги қарорларининг қай йўсинда жорий этилгани ва техникумдаги инновацион жараёнлар билан танишдилар, ўзаро билим алмашдилар. Ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтирш ва мустақил изланиши, билимларни ўзлаштириши учун бугунги кунда кенг шароит ва имкониятлар яратилган. Лекин астойдил мавжуд имкониятлардан фойдаланиш лоқайдлигимиз сабабли амалга оширилмасдан қолмоқда. Мустақил таьлим куни, ҳафтанинг ҳар шанба кунида амалга оширилиб, инновацион усуллар орқали талабаларни билим - савиясини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Имкон қадар талабаларимизга барча шароитларни ёритиб, ёрдам қўлимизни чўзишимиз керак. Талабаларни хоҳишларига - фарзандларимизга қарагандек қарасак, ҳеч муболаға бўлмайди, яъни талабаларимиз дунёдаги халқаро рейтинглардан энг юқориларини эгаллашади. Тафаккур қилишни тўхтатмасликлари учун талабаларимиз ҳаётида ҳозир бўлишимиз керак. Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки - "Талабаларимиз" кўзларидаги қувончни ҳис қилишимиз, уларнинг мақсад сари интилишларини кўрганимиздагина - ўз касбига лойиқ ўқитувчи бўла оламиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати