Таништирув амалиётида бўлишди

2021 йил 6 феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети “Физика ва кимё” кафедрасида янги очилган 5320100 - Материалшунослик ва янги материаллар технологияси таълим йўналиши 1 курс 113-114 гуруҳ талабалари шанба кунини мазмунли ўтказиш мақсадида ва режа асосида Ўзбекистон Фанлар Академияси “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтига илк бор таништирув амалиётига олиб борилди.

Ўзбекистон Фанлар Академияси “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институти томонидан ажратилган автобусда талабаларни бориб келиши тўлиқ таъминланди. Таништирув жараёнида Илмий тадқиқот институти олимлари билан талабалар ўртасида савол - жавоблар олиб борилди, институтнинг илмий фаолияти билан яқиндан таништирилди. Таништириш жараёнининг сўнгида талабалардан Абдишукуров Бекмуҳаммад ва Аъзамова Дилфузалар институтдаги Халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиши ва ойлик маош билан таъминланиши режалаштирилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати