Олий ва ўрта махсус таълим вазири ғолибларни қутлади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида республикамиздаги Олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида ўтказилган навбатдаги кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг таянч докторантлар учун таъсис этилган давлат стипендияси танловининг 2021 йилги ғолибларига гувоҳномалар, уларнинг илмий раҳбарларига эса фахрий ёрлиқлар топшириш маросими ўтказилди.

Мазкур тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича танлов ғолиби бўлган институтимизнинг Ердан фойдаланиш кафедраси 11.00.07 – “Геоинформатика” ихтисослиги таянч докторанти Абдурахманов Илхом Исакович ҳамда унинг илмий раҳбари, Ердан фойдаланинг кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Бобожонов Аллаберган Рўзимович ҳам иштирок этиб, гувоҳнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Совриндорларга гувоҳнома ва фахрий ёрлиқларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович топширди ҳамда ғолибларнинг илмий ишларида муваффақиятлар тилади. Танлов ғолиблари ҳукумат томонидан иқтидорли талабалар ва ёш олимларга берилаётган катта эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмати