“Касбим – менинг фахрим”
7 апрель куни ЕРБ факультети Касбий таълим – ер тузиш ва ер кадастри йўналиши 414 гуруҳ талабалари билан институт психологи М. Мухамедова ва гуруҳ куратори З. Ҳафизовалар иштирокида “Педагог шахсининг маҳорати ва креативлик қобилиятини ривожлантириш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга педагог шахси қандай хусусиятларга эга бўлиши ва ўз ўқувчиларига қайси позицияда туриб муносабат қилинса самарали кечиши ва педагогик маҳорат – бу ўқитувчи –тарбиячининг шундай шахсий (болажонлиги, хайриҳоҳлиги, инсонпарварлиги, меҳрибонлиги, самимийлиги, назокати ва ҳ.к.) ва касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, эрудицияси ва ҳ.к.) фазилатларини белгилайдиган хусусиятики, у ўз ўқув фанини чуқур ва атрофлича билишида, педагогик – психологик ва методик тайёргарлигида, талаба-ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг оптимал йўлларини излаб топиб, амалий фаолиятга қўллашида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилди.
Педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун ўқитувчи ўз ўқув предметини давр талаблари асосида билиши, педагогика, психология, методика фанларини мукаммал ўзлаштириши ҳамда инсонийлик, меҳнатсеварлик ва фидойилик каби маънавий-ахлоқий фазиларни ўзида таркиб топтириши лозимлиги тўғрисида иштирокчиларга тушунча берилди. Шунингдек, Саъдуллаев Элдор, Минасипов Бекзод ва Раҳимжонова Нигоралар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдиришиб тадбирда фаол қатнашишди.
Институт психологи М.К. Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати