Соҳибқирон ҳақида сўз

2021 йил 7 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган  “Соҳибқирон илм-фан ва маданият ҳомийси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

ТИҚХММИ “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори Шоҳиста Ўлжаева “Темурийлар даврида маданий ҳаёт” номли маърузасида Буюк Соҳибқирон бобомизнинг илм-фан ва маданият ривожига қаратган эътибори, улкан салтанат ҳудудларида олиб борган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида кўплаб қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.

Шу билан бирга бугун ТИҚХММИ “Гуманитар фанлар” кафедраси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси билан ўқув, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ва соҳаларда  ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома тузилди. Келажакда институтлараро кенг кўламли ишлар олиб бориш режалаштирилган.

 

 

ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати