Физика фанининг қирралари

Ҳозирги кунда физика фани ва унинг амалий тадбиқлари натижаси ўлароқ, пайдо бўлган замонавий технологияларнинг қатор турларисиз ҳеч нарсани тасаввур қилиб бўлмайди. У ўзининг қонуниятлари билан ҳаётимизнинг барча соҳаларига сингиб кетган. Физика фанларнинг ривожини ҳаётнинг ўзи юзага чиқараяпти. Бу айникса ушбу фаннинг мураккаб тизимларнинг эволюциясини моделлаштириш масалаларида яққол намоён бўляпти. Буни айниқса, эконофизика, социо физика, тиббиёт физикаси ва нанофизика каби илғор соҳаларнинг шиддат билан ривожланиши  ва кенг қамровли амалий тадбиқлар топаётгани мисолида кўришимиз мумкин.

Институтимиз ректорининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда мураккаб тизимлар физикаси ва ночизиқли физика  соҳалари бўйича йирик мутахассис, Ўзбекистон Физика Жамияти раиси, физика-математика фанлари доктори, профессор Даврон Матрасулов иштирок этди. У ўз мутахассислиги нуқтаи назаридан бугунги замонавий мураккаб тизимлар физикасининг  сўнгги янгиликлари ва ушбу соҳанинг эпидемиялар тарқалиши, табиий офатлар ва молиявий-иқтисодий буҳронларни прогноз килиш каби қатор долзарб масалаларга амалий тадбиқи ҳақида муфассал маълумотлар бериб ўтди. Институтимизнинг профессор – ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўла жавоб олишди.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати